Кардиоренал Синдромда Буйрак Дисфункциясини Эрта Ташхислашда Креатинин Ва Цистатин-С Кўрсаткичларининг Аҳамияти
Abstract
Маълумки, умумқабул қилинган тамойиларга кўра кардиоренал синдромда буйрак дисфункциясини эрта ташхислашда креатинин ва цистатин-С кўрсаткичлари асосида аниқланган ҳисобланган коптокчалар филтрацияси тезлигидан (ҳКФТ) фойдаланилади. Аммо қатор илмий тадқиқотларда ҳКФТ нинг пасайиши буйракларда тубуло-интерстициал ўзгаришлар юзага келишидан анча кейинроқ кузатилиши кўрсатилган. Ушбу нуқтаи назардан нафақат коптокчалар, балки тубуло-интерстициал ўзгаришларни эрта кўрсатувчи маркерларни ўрганиш муҳим амалий аҳамиятга эга. Чунки гломеруляр ўзгаришларга нисбатан каналчалар дисфункциясини эрта баҳолашда қўлланиладиган биологик маркерлар амалиётда кенг қўлланилмайди. Шу сабабли ушбу мақсадда уромодулиндан фойдаланиш буйрак каналчалари фаолиятини бузилишини (сабабларидан қатъий назар) тасдиқловчи истиқболли лаборатор кўрсаткичлардан бири бўлиши мумкин.