Уромодулин Кўрсатгичлари Ва Унинг Генлари Полиморфизми Ўрнининг Аҳамияти»
Abstract
Ўтган асрнинг 80-йилларнинг охирида уромодулин ҳамда гликопротеин бир ҳил аминокислотали таркибга эга бўлиб, ягона оқсил тузилмаси эканлигини кўрсатишди. Шу даврдан бошлаб у уромодулин ёки Тамм-Хорсфалл оқсили деб атала бошланди. Уромодулинга бўлган қизиқиш ва уни метаболизмга учраш ҳусусияти оқсилни буйрак каналчалари дисфункциясини баҳолашда юқори эҳтимолли маркер сифатида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди. Айни пайтда ушбу оқсилни иккиламчи нефропатияларни эрта ташхислаш ва башоратлашда муҳим аҳамиятга эга деб қаралмоқда.
Сўнги йилларда ўтказилган тадқиқотларда уромодулиннинг камайиб кетиши терминал буйрак етишмовчилиги хавфини юқорилигини кўрсатувчи омил сифатида баҳоланмоқда.