Ички Ишлар Органлари Ходимлари Жисмоний Тайёргарлигини Баҳолаш Ва Ташкил Этишнинг Норматив-Институционал Механизмлари
Abstract
Мазкур тадқиқотда ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ташкил этиш ва баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари илмий таҳлил этилган. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида жисмоний тайёргарлик нафақат хизмат самарадорлигини ошириш воситаси, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик омили сифатида қаралмоқда. Мақолада миллий қонунчиликдаги ҳуқуқий асослар, маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий-назарий қарашлари ҳамда АҚШ, Германия, Япония, Польша, Хитой ва Россия тажрибалари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, миллий тизимда мавжуд муаммолар — стандартлаштирилган мезонларнинг етишмаслиги, инновацион технологиялардан кам фойдаланиш, машғулотларнинг мунтазам эмаслиги ва хорижий тажрибани етарли интеграция қилмаганлик ҳолатлари кўрсатилган. Муаллиф мазкур муаммоларни бартараф этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва миллий спорт анъаналарини интеграция қилиш зарурлигини асослаб берган.