Метаболик Синдромда Диетотерапиянинг Махсус Алгоритмларини Амалиётда Қўллаш

Бадритдинова Матлуба Нажмидиновна

Abstract

Беморларни танлаш тахминий усулдан фойдаланиб ўтказилди. Жами 110 нафар бемор танланиб олинди. Беморларнинг жинси бўйича тақсимоти қуйидагича бўлди 60 та эркак ва 50 та аёл танланиб олинди. Текширув давомида қуйидагилар аниқланди: - қонда глюкоза миқдори, артериал қон босими, холестерин, триглицеридлар ва β-липопротеидлар, ҳамда Кетле индекси. Барча беморлар ёши, жинси ва қўшма касалликлари бўйича тақсимланиб-беморлар 20-80 ёшда, олдиндан глюкозани камайтирувчи терапия уларда ўтказилмаган. Назорат гурухидаги беморларнинг 55 тасидан 31 тасида, яъни 56,4% ида ижобий ўзгаришлар сезилмади. Назорат гуруҳининг 24 беморида яъни 43,6 % ида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш кузатилди. Асосий гурух беморларининг 55 тадан 51 тасида, яъни 92,7% ида анъанавий профилактика ишлари билан диетотерапиянинг махсус алгоритми қўлланилганда МС таркибий қисмларининг тарқалиши камайди. Беморларнинг 4 таси яъни 7,3% ида ўзгариш яққол эмас, яъни ушбу беморлар одатий ҳаёт тарзини ўзгартирмади ва хавф омилларининг зарарли таъсири ушбу беморларда сақланиб қолди.

Full text article

Generated from XML file

Authors

Бадритдинова Матлуба Нажмидиновна
Нажмидиновна, Б. М. (2024). Метаболик Синдромда Диетотерапиянинг Махсус Алгоритмларини Амалиётда Қўллаш. Journal of Science in Medicine and Life, 2(5), 305–310. Retrieved from https://journals.proindex.uz/index.php/JSML/article/view/1053
Copyright and license info is not available

Article Details