ДУНЁ ХАМЖАМИЯТИДА ИНВЕСТИЦИЯ РИСКЛАРИНИ ПАСАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Abstract
мазкур мақолада замонавий шароитларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва молиялаштиришни ривожлантиришда рисклар, уларни баҳолаш ва пасайтириш йўлларини қўллашни такомиллаштириш масалаларига эътибор бериш лозим. Аввало, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва ишлаб чиқаришда замонавий илғор инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда инвестициялар беқиёс ўрин эгаллашини қайд этган ҳолда, «мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш, инвестициялардан самарали фойдаланиш»30 Ўзбекистоннинг яқин истиқболдаги устувор мақсадлардан бири деб белгиланганлигини таъкидлаш лозим.