Сурункали Юрак Етишмовчилигида Буйраклар Дисфункциясининг Ревматик Этиологияда Ўрни Ва Даволаш Имкониятлари

Ҳотамова Райхон Сулаймоновна

Abstract

Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) жахонда аҳоли орасида тарқалган клиник синдромлардан бири бўлиб, юрак-қон томир касалликларининг оғир асорати сифатида ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан ҳисобланади [23]. Европа аҳолисининг 1,0-2,6%, АҚШда 2,2% ва Россия Федерациясида 7% аҳолида СЮЕ аниқланган, бу кўрсаткич ёш ўлғайган сайин ошиб бориши мумкин [12, 15]. Ревматик юрак нуқсонлари СЮЕ этиологиясида муҳим ўрин тутади, бу эса Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалганлиги билан алоқадор [13, 25]. СЮЕ да буйраклар дисфункцияси кардиоренал синдром сифатида ривожланади, бу эса юрак ва буйрак орасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтиради [25]. Сўнгги йилларда глюкоза-натрий ко-транспортори 2 тип селектив ингибитори (SGLT2) гуруҳи дориси эмпаглифлозиннинг кардио ва нефропротектив таъсирига эътибор кучая бошлади [19]. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш сифатини ошириш ва юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш мақсадида қабул қилинган қарорлар ушбу тадқиқотнинг долзарблигини оширади [ПФ-60, 2022]. Ушбу мақолада ревматик юрак нуқсонлари негизида ривожланган СЮЕ да буйраклар дисфункцияси ва эмпаглифлозин таъсири ўрганилган.

Full text article

Generated from XML file

Authors

Ҳотамова Райхон Сулаймоновна
Сулаймоновна, Ҳ. Р. (2025). Сурункали Юрак Етишмовчилигида Буйраклар Дисфункциясининг Ревматик Этиологияда Ўрни Ва Даволаш Имкониятлари. Journal of Innovation in Education and Social Research, 3(6), 182–186. Retrieved from https://journals.proindex.uz/index.php/JIESR/article/view/2571
Copyright and license info is not available

Article Details