Опыт Саудовской Аравии И Оаэ По Реализации Прокурорского Надзора За Расследованием Преступлений На Транспорте
Abstract
Мақолада Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида транспорт соҳасида жиноятларни тергов қилиш устидан прокурор назоратини ташкил этишнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили келтирилган. Муаллиф ушбу давлатларда прокуратура тизимининг шариат анъаналаридан континентал-европа моделига ўтишини, прокуратуранинг мустақиллиги ва ваколатларини кенгайтириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларни ўрганади. Саудия Арабистонида 2017 йилда прокуратурани Ички ишлар вазирлиги қарамоғидан чиқариб, тўғридан-тўғри Қиролга бўйсундирилган мустақил орган сифатида ташкил этиш тажрибаси кўриб чиқилади. БААда прокуратуранинг суд ҳокимияти тизимига киритилиши, прокурорларнинг судгача тергов босқичида етакчи роли ва рақамли технологияларни жорий этиш амалиёти таҳлил қилинади. Мақолада йўл-транспорт ҳодисалари, авиация ва денгиз транспортида содир этиладиган жиноятларни тергов қилишда прокурорларнинг фаол иштироки, улар томонидан жабрдийдаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва полиция фаолиятини назорат қилиш кўрсатилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон учун шариат ҳуқуқ анъаналарига эга бўлган мамлакатларда замонавий прокуратура тизимини барпо этиш, прокурор назоратининг самарадорлигини ошириш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган.