Миллий Гвардия Органларининг Маъмурий Амалиёт Фаолиятини Ташкил Этиш Билан Боғлиқ Мавжуд Муаммолар Таҳлили
Abstract
Мазкур параграфда Миллий гвардия органларининг маъмурий амалиётини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик муаммолар илмий таҳлил қилинган. Таҳлилда 2023–2025 йилларда Сирдарё вилоятидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикаси асосида МЖтКнинг 61, 88, 91, 161, 185², 187 ва 194-моддалари бўйича ҳуқуқбузарликлар динамикаси ва сабаблари очиб берилган. Президент Ш.М. Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида Миллий гвардияга берилган янги ваколатлар ва уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги амалий самараси кўрсатилган. Шунингдек, фаолият самарадорлигини ошириш, рақамли назорат тизимини жорий этиш, профилактик таъсирни кучайтириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича илмий таклифлар илгари сурилган. Параграфда ҳар бир модда бўйича муаммо-таҳлил-назария амалиётга уйғун равишда ёритилган бўлиб, Миллий гвардия амалиётидаги ислоҳотларнинг стратегик йўналишлари белгиланган.