Миллий Гвардия Органларида Маъмурий Амалиётнинг Моҳияти, Тавсифи Ва Ўзига Хос Хусусиятлари
Abstract
Мазкур параграфда маъмурий фаолият ва маъмурий амалиёт тушунчаларининг назарий-ҳуқуқий моҳияти ҳамда уларнинг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни илмий таҳлил этилган. Миллий гвардия органлари фаолиятида маъмурий амалиётнинг амалий ифодаси сифатида ҳуқуқни амалга ошириш жараёни, қонун нормаларини татбиқ этиш механизмлари ва профилактик йўналишдаги вазифаларнинг ўзаро уйғунлиги очиб берилган. Шунингдек, Россия, Франция, Германия ва АҚШ ҳуқуқ мактаблари доирасидаги маъмурий фаолият концепциялари таққосланган, Миллий гвардия амалиётининг ҳарбийлашган-ташкилий табиати, SOP тизими ва инсонпарвар бошқарув тамойиллари таҳлил қилинган. Натижада “маъмурий фаолият”, “маъмурий амалиёт” ва “Миллий гвардия амалиёти”га муаллифлик таърифлари илгари сурилган.