Мактаб Ўқувчилари Томонидан Содир Этиладиган Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси Соҳасидаги Илғор Хорижий Давлатлар Ижобий Тажрибаси Ва Унинг Имплементатсияси

Жураев Жасур Махсутович

Abstract

Ушбу тадқиқот мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва уни миллий таълим тизимига мослаштириш имкониятларини таҳлил қилишга қаратилган. Бугунги кунда жаҳон миқёсида ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар жамият хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига таҳдид солувчи омиллардан бирига айланмоқда. Шу боисдан, профилактика чораларини эрта босқичда жорий этиш, айниқса мактаб таълими даврида, катта аҳамиятга эга. Тадқиқотда АҚШ, Финляндия, Япония, Германия каби ривожланган давлатларнинг таълим муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ёндашувлари, профилактик тадбирлари, мактаб полицияси, психологик хизматлар ва ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишлар таҳлил қилинади.


Шунингдек, уларда қўлланилаётган рақамли назорат тизимлари ва шахсий ривожланишга қаратилган таълим дастурлари каби инновацион ечимлар ўрганилади. Таҳлил натижалари асосида Ўзбекистон таълим тизимида мазкур илғор тажрибаларни мослаштириш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Бунда миллий менталитет, ҳуқуқий база ва мактаб инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда самарали имплементация механизмлари таклиф этилади. Ушбу иш нафақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, балки ўсмирларни ижтимоий фаол шахс сифатида шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Full text article

Generated from XML file

Authors

Жураев Жасур Махсутович
Махсутович, Ж. Ж. (2025). Мактаб Ўқувчилари Томонидан Содир Этиладиган Ҳуқуқбузарликлар Профилактикаси Соҳасидаги Илғор Хорижий Давлатлар Ижобий Тажрибаси Ва Унинг Имплементатсияси. Journal of Sustainability in Integrated Policy and Practice, 3(9), 43–47. Retrieved from https://journals.proindex.uz/index.php/SIPP/article/view/2832
Copyright and license info is not available

Article Details