Ўзбекистон Республикасида Гумондор Шахсларни Тинтув Қилиш Пайтида Ҳуқуқларини Таъминлаш Ва Уларнинг Манфаатларини Кафолатлаш
Abstract
Мамлакатимизда шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўналишида изчил ва самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Конституциямизнинг 13-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Албатта, бошқа қонун ҳужатларига ҳам мазкур конституциявий норма руҳияти сингдирилган. Шу билан биргаликда, бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, давлат-ҳуқуқий муносабатларнинг бутун тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш бўйича олдимизда турган кенг кўламли вазифалар суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш масаласини кун тартибига қўяётганини биз ўзимизга, албатта, яхши тасаввур этамиз [1, 23].