Йўл-Транспорт Ҳодисаларининг Ўчоқлари Ва Уларни Бартараф Этишнинг Техник Ечимлари

Аллаяров Нурманбет Уразимбетович, Хамраев Санжар Қаҳрамонович

Abstract

Долзарблиги: Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий ва техникавий нормалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий омиллари, йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий кўрсаткичлари ва мамлакатимизда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалар моҳияти ва сабаб-оқибати, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ўз ечимини кутаётган кўплаб тизимли муаммолар таҳлил қилинган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига тегишли норма ва стандартлар асосида малакатимизда йўл – транспорт ходисалари ўчоқлари сонини кўпайишига олиб келадиган сабабларни камайтириш бўйича техник ечимлар берилган.


Муаммонинг баёни: Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам аввало, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишнинг қонуний кафолатларини мустаҳкамлашдир. Бу борада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг янгича ва замонавий механизмларни ишлаб чиқиш, ушбу фаолият йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш орқали мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этишнинг энг самарали методларини ишлаб чиқиш амалиётни вужудга келтиради.

Full text article

Generated from XML file

Authors

Аллаяров Нурманбет Уразимбетович
Хамраев Санжар Қаҳрамонович
Уразимбетович, А. Н., & Қаҳрамонович, Х. С. (2024). Йўл-Транспорт Ҳодисаларининг Ўчоқлари Ва Уларни Бартараф Этишнинг Техник Ечимлари. Journal of Sustainability in Integrated Policy and Practice, 2(5), 14–23. Retrieved from https://journals.proindex.uz/index.php/SIPP/article/view/1128
Copyright and license info is not available

Article Details