Подаграга Чалинган Аёлларнинг Ҳаёт Сифати Кўрсаткичларини Баҳолаш

Ташпулатова Мактуба Мухамедали қизи

Abstract

Ушбу илмий тадқиқот подагра билан оғриган аёллар орасида ҳаёт сифатини баҳолашга қаратилган. Маълумки, подагра кўпинча эркакларда учрайдиган касаллик сифатида қаралади, аммо сўнгги йилларда аёллар ўртасида ҳам подагранинг тарқалиши ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, ушбу гуруҳда касалликнинг таъсирини ҳар томонлама баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот доирасида подаграли аёлларнинг ҳаёт сифати SF-36 (Short Form-36) ва EuroQol-5 Dimensions (EQ-5D)халқаро стандарт шкалалари ёрдамида баҳоланди. Натижаларга кўра, подаграли аёлларда жисмоний фаолликнинг чеклангани, доимий оғриқ синдроми, эмоционал мувозанатнинг бузилиши ва ижтимоий изоляция каби ҳолатлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини кескин пасайтиргани аниқланди. Шунингдек, касаллик давомийлиги, артрит рецидивларининг тез-тез кузатилиши ва даволаш самарадорлиги ҳаёт сифатига таъсир этувчи асосий омиллардан бири экани кўрсатилди. Ушбу натижалар подаграли аёлларда комплекс ёндашув, жумладан, ревматологик, психологик ва ижтимоий реабилитацияни ўз ичига олган даволаш-ихтиёрий чораларни ишлаб чиқиш зарурлигини асослаб беради.

Full text article

Generated from XML file

Authors

Ташпулатова Мактуба Мухамедали қизи
қизи, Т. М. М. . (2025). Подаграга Чалинган Аёлларнинг Ҳаёт Сифати Кўрсаткичларини Баҳолаш. Journal of Science in Medicine and Life, 3(11), 25–31. Retrieved from https://journals.proindex.uz/index.php/JSML/article/view/2912
Copyright and license info is not available

Article Details