ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИ
Abstract
мазкур мақолада ўзбекистонда банк хизматлари соҳаси бошқа тармоқ ва соҳалар билан таққосланганда рақобатнинг юқори даражаси билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда банклар томонидан таклиф қилинаётган турли хил инновацион маҳсулотлар, қулай мобил иловалар, дастурлар, онлайн хизматлар, жозибадор тўлов усуллари ва омонатлар турлари мижозларни жалб қилиш, уларнинг сонини ошириш ва банк соҳасида етакчиликни қўлга киритиш мақсадида амалга оширилмоқда. Аммо буларнинг барчаси банклар томонидан молиялаштириши зарур бўлган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, махсус мутахассисларни жалб қилиш, тажриба-синовларни ўтказишни тақозо этмоқда. Ундан ташқари, турли хил кибер таҳдидлар ҳам банкларда махсус изланишлар, қўрилмалар, ҳимоя чора-тадбирларини ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Юқори рақобат шароитида республикамиз банкларида инновацион фаолиятни молиялаштириш муаммоси юзага келди. Банк раҳбарияти олдида инновацион фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурни қабул қилиш ва унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш вазифаси кун тартибида ўрин олмоқда.