Маиший-Турмуш Доирасида Маъмурий Ҳуқуқбузарликлар Жиноятларни Содир Этилишини Тақазо Этишига Омил
Abstract
Мақолада маиший-турмуш доирасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинган. Муаллиф ўтказилган тадқиқотлар ҳамда статистик маълумотлар таҳлилига асосланиб, маиший-турмуш доирасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар шу соҳадаги жиноятларни содир этилишини тақозо этувчи омил деган хулоса келган. Шунингдек мақолада маиший турмуш доирасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этилишини тақозо этувчи омиллар, уларнинг сабаб-шароитлари, вақти ва жойи, содир этган шахсларнинг ҳолати ўрганилган. Бундан ташқари, ўтказилган тадқиқот ва амалиёт таҳлилларига асосланган ҳолда маиший-турмуш доирасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактикаси бўйича илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.