ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРИШ ЖАРАЁНИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲАЁТИ ЁКИ СОҒЛИҒИГА ЗАРАР ЕТКАЗИЛИШИ НАТИЖАСИДА ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН МАЖБУРИЯТ
Abstract
Мазкур мақолада хизмат вазифаларини бажариш жараёнида ички ишлар органлари ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплашнинг фуқаролик-ҳуқуқий механизми илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан ходимларга етказилган зарарни қоплаш институтининг ҳуқуқий асослари, давлатнинг кафолатли масъулияти ва бундай зарарни қоплашда фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидалари билан махсус меъёрларнинг ўзаро боғлиқлиги ёритилган. Шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятининг хавфлилиги, хизмат вазифаларини бажаришда юзага келувчи ҳуқуқий хавфлар, ва бу жараёнда ходимнинг шахсий номулкий ҳуқуқларига таъсир этувчи ҳолатлар таҳлил этилган. Мақолада хорижий мамлакатлар тажрибаси билан қиёсий таҳлил ўтказилиб, амалдаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Зарарни қоплашнинг давлат томонидан кафолатланган тизими, меҳнат ва фуқаролик жавобгарлиги ўртасидаги ҳуқуқий чегаралар, ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси масалалари тадқиқ этилган.