Олий Таълимга Инновацион Технологияларни Жорий Қилиш Омиллари
Abstract
Бугунги кунда жамиятда бўлаётган глобаллашув ва таълим интеграциялашуви жараёнларида бўлажак мутахассисларнинг касбий-ижтимоий тайёргарлигини ривожлантиришга бўлган эҳтиёж янада кучайди. Хусусан, малакали мутахассиснинг касбий компетентлигини белгиловчи муҳим мезон сифатида касбга йўналтирилган вазифалар билан боғлиқ сифатларни белгилаш, битирувчининг касбий компетентлик сифатларини муҳим сифатлар қаторидаги учликка киритиш, бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш ҳолатини ўрганиш, уларнинг ихтисослик соҳалари бўйича касбий компетентлигини тадқиқ этиш, педагогик ташхислашнинг инновацион методларини излаб топиш ва улардан унумли, самарали фойдаланиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади.