Кушон Салтанатининг Шаклланиши
Abstract
Юнон Бақтриянинг хусусан, Бақтриянинг юечжилар томонидан эгалланиш даври, сиёсий тарихи қисман хитой ва юнон-рим манбаларида сақланиб қолган. Страбоннинг ёзишича Бақтрияни Якасартнинг нариги соҳилида яшовчи саклар ва сўғдиёналиклар билан бирга яшаган ассийлар, посианлар, тохарлар сакарауклар эгаллаганлар. Помпей Трогнинг таъкидлашича Бақтрия ва Сўғдиёнани скиф қабилаларидан бўлган сарауклар ва ассианлар эгаллаганлар. Қадимги хитой манбаларида эса юқорида таъкидлангани сингари юечжи атамаси даставвал улар давлатининг номини англатган.Хитой манбаларига кўра, Бақтрияни эгаллаган қабилалар дастлаб Ўрта Осиёда (ҳозирги Хитойнинг Ганьсу провинциясида) истиқомат қилган юечжилардир. Мил.авв. 2 асрнинг 2-чи чорагида (мутахассислар бу саналарни мил. авв. 172-161 й.й. оралиғи деб ҳисоблайдилар) хуннлардан зарбага учраганидан кейин улар Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқига кўчиб ўтадилар. Ўрта Осиёга кўчиб келган юечжиларни хитой манбаларида да-юечжи (катта юечжи, ўз ҳудудларида қолганларини сяорузие яьни кичик юечжи)деб атайдилар.