Ҳуқуқбузарликлар Махсус Профилактикасининг Асосий Хусусиятлари Ва Унинг Ижобий Жиҳатлари
Abstract
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг[1] 24-моддасида “ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси” тушунчасига берилган таърифда, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасининг мақсади икки йўналишга йўналтирилган. Улардан бири, айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга, шунингдек айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқишга, иккинчиси, ишлаб чиқилган махсус тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.
[1] Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // URL: https://lex.uz/docs/2387357 (20.07.2024й.да мурожаат қилинган).