Маиший-Турмуш Соҳасидаги Жиноят Содир Этган Шахсларнинг Криминологик Ва Ушбу Соҳадаги Жиноятдан Жабрланувчиларнинг Виктимологик Тавсифи
Abstract
Мақолада маиший турмуш соҳасидаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш энг аввало жиноят содир этувчи шахсларнинг криминологик ҳамда жиноятдан жабрланувчиларнинг виктимологик аҳамиятга эга бўлган хусусиятлари илмий тадқиқ этилган. Муаллиф ўтказилган тадқиқотлар асосланиб, маиший турмуш муносабатлари соҳасида жиноят содир этган ва уларни содир этувчи шахсларнинг ижтимоий-хавфли қилмишлари, криминологик белгилари, психологик хусусиятлари, ғайриахлоқий қарашларини тадқиқ этиш орқали уларга хос бўлган барча зарур маълумотларни ўрганиш мумкин деган хулоса келган. Шунингдек мақолада маиший турмуш доирасидаги жиноят содир этилишини тақозо этувчи омиллар, уларнинг сабаб-шароитлари, вақти ва жойи, содир этган шахсларнинг ҳолати ўрганилган. Бундан ташқари, ўтказилган тадқиқот ва амалиёт таҳлилларига асосланган ҳолда маиший-турмуш доирасида содир этиладиган жиноят барвақт профилактикаси бўйича илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.