Қадри Баланд Устоз
Abstract
Бекмуродов Мансур ака билан 1987 йил Тошкент давлат маданият институтини тугатишдан сал олдин танишганман. “Клубшунослик” фани ўқитувчиси Ғулом Ғафуров менга имтихондан “4” баҳо қўяман, дедилар. “Устоз, мен “5” баҳо” олмоқчиман, имкон беринг, деганимда “кейинги шу куни, тайёрланиб келинг”, дедилар. Бир ҳафта тайёргарлик кўриб, устознинг ёнларига кириш учун кафедра ёнида кутиб турдим. Негадир, Ғулом Ғафуров кафедрада йўқ эди. Кафедрада бир ўқитувчи бошини кўтармасдан бир нималарни тинмай ёзатган эди. Бироз кутганимдан кейин, эшикни тақиллатиб, бояги домладан устоз Ғулом Ғафуровни сўрадим. Бу одам “Домла командировкага кетдилар, нима ишингиз бор эди?”, деб сўрадидар. Имтиҳон топширишим кераклиги, баҳоимни тузатмоқчи эканлигимни айтдим. Шу пайт кафедрага уч-тўрта ўқитувчи кириб келишди (улар тушликдан қайтишган эдилар). Шунда, менга қараб “Мен профессор Мансур ака Бекмуродов бўламан, имтихонни кафедра аъзолари билан бирга қабул қиламиз”, дедилар. Мени бошқа чорам йўқ эди. Шу ернинг ўзида тўртта устоз турли саволларни бериб, мени имтиҳон қилишди. Мен яхши жавоб беришга ҳаракат қилдим. Шунда устоз Мансур ака Бекмуродов менга, “Яхши, сизга бир таклифим бор, сизни институтда олиб қолсак, ишлайсизми?, деб қолдилар. Тўсатдан берилган бундай саволдан довдираб қолдим ва ота-онамдан сўрашим кераклиги айтдим. “Унда ота-онангиздан сўранг. Яхшиси уларни менинг ёнимга чақиринг, ўзим гаплашаман”, дедилар.